Грузияда дугонасининг тўрт ёшли қизчасини уриб ўлдирган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди

© Sputnik / Павел ЛисицынЖенщина в наручниках
Женщина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Грузия ИИВнинг билдиришича, онанинг ёки ишончли шахснинг розилиги йўқлиги учун боланинг жасади дафн этилмай турибди.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Батумида ўзбекистонлик аёл дугонасининг фарзандини уриб ўлдириб қўйди ва полицияга таслим бўлди, деб ёзади “Грузия Онлайн”.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик аёл тўрт ёшли қизчасини ўзбекистонлик дугонаси қарамоғига ташлаб Туркияга ишлагани кетади. Аёл 14 июн куни қизчани дўппослайди ва қизча вафот этади. Сўнгра аёл боланинг жасадини олиб полиция маҳкамасига келади ва уни ҳибсга олишади.

Грузия ИИВнинг билдиришича, онанинг ёки ишончли шахснинг розилиги йўқлиги учун боланинг жасади дафн этилмай турибди.

Маълумотларга кўра, боланинг онаси айни вақтда Туркияда бўлиб, Батумига қайтиш имконияти йўқ. Боланинг биологик отаси Грузияда яшайди, аммо қизчанинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида отаси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Янгиликлар лентаси
0