Спорт сиёсатдан ҳоли: Вукоевич терма жамоадаги фаолиятидан четлатилди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишФутбол. Тренировка сборной Хорватии
Футбол. Тренировка сборной Хорватии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Украинага шон-шарафлар бўлсин!", деган видеоси учун хорватиялик футболчи Вукоевич терма жамоадаги фаолиятдан четлатилди

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Хорватия футбол уюшмаси миллий жамоа скаути Огнен Вукоевични жаҳон чемпионатидаги кейинги фаолиятидан четлатиш қарорини қабул қилди. У расман жамоа делегацияси сафида эди.

Президент РФ Владимир Путин во время телефонного разговора - Sputnik Ўзбекистон
Путин Россия жамоасининг мағлубиятига қандай муносабат билдирди
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта шанба куни Хорватия терма жамоаси 1/4 финал учрашувида пенальтилар сериясида Россия термаси устидан ғалаба қозонди.

Сал ўтмай, интернет тармоғида видеоролик пайдо бўлган бўлиб, унда хорватия термаси ҳимоячиси Домагой Вида "Слава Украине" (Украинага шон-шарафлар бўлсин), дея бақиради, Вукоевич эса: "Бу ғалаба "Динамо" ва Украина учун", дея қўшимча қилади.

Ушбу ролик россияликлар билан бўлган ўйиндан кейин ёзилган. Икки футболчи ҳам ўтмишда Киевнинг "Динамо"сида тўп сурган.

2017-йилда ўз карьерасини якунлаган Вукоевичнинг ўзи Хорватия футбол уюшмасининг қарорини тушунишини ва ҳурмат қилишини билдирган.

"Мен жаҳон чемпионатининг ярим финали олдида терма жамоага малоллик келтиришни хоҳламайман. Менинг таъкидимда ҳеч қандай сиёсий тагзамир йўқ эди. Аммо мен уни турлича талқин қилиш мумкинлигини тушунаман. Мен бундан пушаймонман ва мабодо менинг сўзларимни шундай қабул қилишган бўлса, россиялик футбол ишқибозларига ўз узримни келтираман", — деб баёнот қилган Вукоевич.

Хорватия футбол уюшмаси ҳам Вукоевичнинг хулқи учун узр сўради. Вида ҳам ўз чиқиши учун узрини келтирган.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА якшанба куни Видага огоҳлантириш эълон қилган эди. Аммо шу билан бирга ўйинчи дисквалификация қилинмаган ва Англия терма жамоасига қарши яримфинал учрашувида иштирок эта олади.

Янгиликлар лентаси
0