Ҳар ўнинчи қозоғистонлик қарзлари туфайли давлатдан чиқишдан маҳрум этилиши мумкин

© Sputnik / Табылды КадырбековГраница между Кыргызстаном и Казахстаном
Граница между Кыргызстаном и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб Қозоғистонда Солиқ кодексига киритилган тузатишлар қонуний кучга кирган. Бу солиқ бўйича қарздорлар ҳаётини сезиларли мураккаблаштирган. Хусусан, айрим турдаги банк операцияларини таклиф қилувчи банклар ва ташкилотлар эндиликда солиқ тўловчи-қарздорларга ҳисоб рақамини очишда рад жавобини бериши белгиланган.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Қозоғистон чегараси мамлакатдан чиқмоқчи бўлган ҳар ўнинчи фуқаро учун ёпилиши мумкин. Бунинг сабаби улкан миқдордаги аҳолининг солиқлар бўйича қарздорлигида, деб хабар қилади, Sputnik Қозоғистон.

Остона давлат даромадлари департаменти маълумотларига кўра, фақатгина пойтахтнинг ўзида 70 мингдан зиёд фуқаролар солиқ ва жарималарни тўлашмаган.

Мужчина держит уток, зараженных вирусом птичьего гриппа - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Россиянинг айрим ҳудудларидан парранда маҳсулотлари олиб киришни таъқиқлади
Бутун Қозоғистон бўйича статистикани шакллантириш методологияси тушунтирилмаган, бироқ "ҳар ўнинчи қозоғистонлик" қарздорлиги таъкидланмоқда.

Аниқроқ тасаввурга эга бўлишингиз учун — мамлакат аҳолисининг 10 %и — бу Олма-Ота сингари йирик шаҳар аҳолиси сонига (1,8миллион кишига) тенг.

Остона давлат даромадлари департаменти  биргина Сариаркин туманининг ўзида солиқ тўламаган минглаб фуқароларга жиноий иш қўзғатилгани ва бу чет элга чиқишда тўсиқ бўлаётганлигини маълум қилмоқда.

Шу боис, департамент олдиндан давлат олдидаги қарздорликни текшириш ва мамлакат Солиқ кодексига риоя қилишни тавсия қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб Қозоғистонда Солиқ кодексига киритилган тузатишлар қонуний кучга кирган. Бу солиқ бўйича қарздорлар ҳаётини сезиларли мураккаблаштирган. Хусусан, айрим турдаги банк операцияларини таклиф қилувчи банклар ва ташкилотлар эндиликда солиқ тўловчи-қарздорларга ҳисоб рақамини очишда рад жавобини бериши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0