Ўзбекистон делегацияси Эрдўғоннинг инаугурация маросимида иштирок этади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВстреча президентов России и Турции В. Путина и Р. Эрдогана в Санкт-Петербурге
Встреча президентов России и Турции В. Путина и Р. Эрдогана в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инаугурация маросими 9 июль куни бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Туркия президенти лавозимига киришиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Инаугурация маросими 9 июль куни бўлиб ўтади. Шу кундан Туркия парламент бошқарувидан президент бошқаруви тизимига ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни бўлиб ўтган президент ва парламент сайловларида Эрдўған 52,59 фоиз овоз билан ғолиб бўлганди.

 

Янгиликлар лентаси
0