ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Куни кеча Сочида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатинингчорак финал ўйинида Хорватия устидан ғолаба қозонишга Россия термасига бирозгина омад етишмади, десак хато бўлмайди.
Ҳисоб энг сўнгги дамга қадар бир хил эди: асосий вақт 1:1 ҳисобида, қўшимча вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Ғолиб эса фақатгина пенальтилар сериясидан кейин маълум бўлди.
Ўйиндаги биринчи голни Россия жамоасидан Денис Черышев урди. Орадан бироз ўтиб Хорватия жамоасидан Андрей Кармарич ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Учинчи голни қўшимча вақтнинг биринчи таймида Домага Вида урди. Хорватия ғалабаси жуда яқин қолгандек эди, лекин қўшимча вақтнинг иккинчи ярмида, ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда Россиялик Марио Фернандес ҳисобни тенглаштирди.
Асосий ва қўшимча вақт натижалари 2:2 бўлганидан сўнг, ҳакамлар пенальтилар серияси белгилашди.
Россия жамоаси белгиланган 5 зарбадан 2тасини дарвозага киритиа олмади. Хорватия эса фақатгина бир тўпни кирита олмади. Натжа 4:3.
Эслатиб ўта миз, бу Хорватия жамоаси ЖЧ ўйинларида охирги 20 йилда биринчи муваффақиятли иштирок этишдир. Хорвтия сўнгии бор 1998 йилда Францияда бўлиб ўтган ЖЧда ярим финалгача етиб келиб ўчинчи ўринни эгаллаган эди.
Россия жамоаси учун эса ушбу Жаҳон чемпионати тарихда энг муваффақиятлиси бўлди. Терма жамоа илк бор Жаҳон чемпионатида нафақат гуруҳдан чиқишга, балким чорак финалгача етиб келишга муваффақ бўлди.
Жаҳон чемпионатининг ярим финали доирасидаги кейинги ўйини 10 июль куни Франция ва Бельгия жамолари орасида бўлиб ўтади. Хорватия Англия жамоалари эса 11 июль куни урашишади. Финал – 15 июлга белгиланган.