ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ихтисослашган қурилиш-монтаж подстанцияси муҳандиси Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб кириш учун 7500 доллар сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
У Бош бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупсияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168- (“Фирибгарлик”) ва 211- (“Пора бериш”) моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.