ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Сурхондарё вилояти раҳбарияти Ёқутистонга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини кўпайтиришни муҳокама қилиш мақсадида ушбу ўлкага ташриф буюрди. Бу ҳақда Ёқутистон ахборот агентлиги хабар берди.
“Бизнинг мева ва сабзавотларимиз табиий шароитларда етиштирилади, улар органик ҳисобланади. Маҳсулотларимизни Ёқутистон ва бутун Сибирга экспорт қилишни истаймиз”, деди Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Тўра Боболов Ёқутистон бош вазири ўринбосари Денис Белозеров билан учрашувда.
Ўзбекистон делегацияси 9 июлга қадар импортер корхоналар ва магазинлар раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган. Шунингдек, миллий диаспора вакиллари билан ҳам учрашув ўтказиш белгиланган.
Сурхондарё вилоятида йилига 2,5 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилади.