Хоразм вилоятида ҳоким ўринбосари пора олаётиб қўлга тушди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мансабдорга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари Урганч тумани ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи мансабдорни беш миллион сўм пора олаётганида қўлга олишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон24 каналида хабар қилинди.

Лавҳада айтилишича, ҳоким ўринбосари пора эвазига фуқаролардан бирига ерга эгалик ҳуқуқини олиб беришда ёрдам кўрсатишини айтган.

Мансабдорга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0