ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Бугун 6 июль куни Чилонзор туман ҳокимиятининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.
Янги бино 3 қаватдан иборат бўлиб, 1- ва 2-қаватларига Чилонзор туман “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чилонзор туман Кенгаши, Чилонзор туман Оила илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Чилонзор туман Кенгаши жойлашди.
Чилонзор туман ҳокимияти ва Ёшлар Иттифоқи кўмаги остида “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури доирасида очилган “Chilanzar”коворкинг маркази 3-қаватга жойлашди.
Ҳокимият биносининг ён-атрофлари ободонлаштирилиб, аҳоли учун барча қулайликлар яратилди.
Кун якунида event-ҳудудда Маркетинг клуби учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур бино қурилиши ишлари ўтган йили кузда бошланганди.