ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Акорданинг Инстаграмдаги расмий саҳифасида Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг антиқа суратлари чоп этилди.
Унда Нурсултон Назарбоев, Сооронбой Жээнбеков, Эмомали Раҳмона ва Шавкат Мирзиёев биргаликда қўл ушлашиб туришибди.
Фотосурат тагида қолдирилган изоҳда Марказий Осиё давлатлари етакчилари Олма-Ота шаҳрининг 20 йиллик юбилейини нишонлаш учун Қозоғистонда йиғилганликлари айтилган.
Суратнинг орқа фонида — президентларнинг орқасида Байтерек монументи акс этиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ давлат раҳбарлари "Остона" Халқаро молия марказининг очилиш маросимида иштирок этишган эди.