Тошкентда халқаро инновацион марказ Delta city қурилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЖители Ташкента гуляют около памятника семье Шамохмудовым
Жители Ташкента гуляют около памятника семье Шамохмудовым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказ Ифтихор, Амир Темур, Кичик ҳалқа ва Сандиққўрғон кўчаларида жойлашади.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкентда халқаро инновацион марказ Delta city қурилади. Бу ҳақда 4 июндаги президент қарорида айтилган.

Тошкентда қуриладиган Халқаро юқори технологияли инновацион марказ Hi-Tech City номи ўзгарди. Эндиликда марказ Delta City деб номланади.
Марказ Ифтихор, Амир Темур, Кичик ҳалқа ва Сандиққўрғон кўчалари билан чегараланадиган ҳамда "Ўзэкспомарказ", Халқаро бизнес-марказ ва "Интерсервис" ер майдонларини қамраб олувчи ҳудудда барпо этилмоқчи.

Қарорга кўра, марказ раҳбарияти ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлғуси марказ ҳудудида бузиладиган турар жой, нотурар жой бинолари ва иншоотларининг инвентаризациясини ўтказишган ва бу ҳудудда яшовчи оилалар рўйхатини тузишган.

Янгиликлар лентаси
0