ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси нобиометрик паспортининг амал қилиш муддати:
— мамлакат ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар;
— чет эл ҳудудида нобиометрик паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram канали хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент шаҳар ИИББ ушбу йилнинг 1 июлидан бошлаб эски турдаги биометрик бўлмаган паспортларнинг амал қилиши тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирилганди.
2011 йил октябр ойида Ўзбекистонда 1994 йилда киритилган паспортларни янги биометрик паспортларга алмаштиришга киришилганди.
2014 йил 1 июлдан Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари хорижий мамлакатларга фақат биометрик паспортлар билан чиқишмоқда.