Равшан Эрматов ўз ёрдамчиси жароҳати туфайли ЖЧда ҳакамлик қилмайдиган бўлди

Oбуна бўлиш
Равшан Эрматов ЖЧни тарк этади деган хабардан сўнг турли миш-мишлар ва саволлар кўпайиб кетди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳакамлик Равшан Эрматовнинг ЖЧ-2018 қолган ўйинларида ҳакамлар рўйхатига киритилмаганлиги сабаби маълум бўлди.

Равшан Ирматов на матче  ЧМ-2018 Аргентина - Хорватия - Sputnik Ўзбекистон
Равшан Эрматов Жаҳон Чемпионатини тарк этади
Бу Ўзбекистон футбол ассоциацияси сайтида Равшан Эрматов интерьюси чоп этилган.

ФИФА Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатининг қолган учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатидан ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ўрин олмаган.

Маълум бўлишича, Равшан Эрматовнинг ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловнинг эски жароҳати безовта қила бошлаган. Натижада, Эрматов гуруҳи ўйинларда ишлай олмаслиги ойдинлашган.

Афсуски, ёрдамчимни тиззасидан олган эски жароҳати яна безовта қилишни бошлади. Ушбу жароҳат унга тўлиқ ҳаракат қилишга ва майдонга чиқишга имконият бермади. Жаҳон чемпионатида вақт қисқа, тўлиқ тикланиш эса кўп вақтни талаб қилади.

ФИФА Равшан Эрматовнинг ҳакамлик бригадаси иш фаолиятига юқори баҳо берган.

"Бизга 2та қийин ўтиши кутилган ўйинни топширишди: Аргентина — Хорвати ва Испания — Марокаш. Ўйинлар кутилгандек осон бўлгани йўқ, Худога шукур ушбу ўйинларни қўпол хатоларсиз, яхши ўтказдик. Инспекторлар ўйиндан кейин: "Бундай қийин ўйинларда 3-4 та қизил карточкалар бўлиб кетади, деб ўйлагандик, лекин сизлар қизил карточкаларсиз ва жароҳатларсиз адолатли бошқардинглар", — деб ишимизни яхши баҳолашди", — деб таъкидлади Равшан Эрматов.

Бундан ташқари, бошқа тармоқларда ҳам фикрлар билдирилган. Хусусан, Футболиум Telegramдаги ботида қуйидаги мазмунда хабар ёзилган.

"Ҳозир ҳаммани бир савол қизиқтирмоқда. Нима учун ФИФА Равшан Эрматовни қолган матчлар рўйхатига киритмади. Маълум бўлишича, Равшан Эрматовнинг ёрдамчиларидан бири — Абдуҳамидулло Расулов жароҳати бўлган ва у шу жароҳат билан Россияда иккита ўйин ўтказди. Жароҳат иккинчи ўйиндан сўнг ўзини маълум қилди ва Хамид шу кундан бери ҳатто машғулот қилмади. Ҳакамлик қўмитаси раҳбарияти биз арбитримизнинг соғайиб кетишини кутган эди. Бироқ, афсуски, бу бўлмади. Шундай қилиб, Равшаннинг рўйхатга киритилмаган ҳақиқий сабаби ҳакамлик даражаси эмас, балки унинг ёрдамчисининг жароҳати бўлди. Равшан ва унинг ёрдамчилари Москвада қолмоқдалар, бу эса уларга ФИФА томонидан ишонч билдираётганлигидан далолат бермоқда", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0