Ўзбекистон элчихоналарида 1 июлдан янги лавозим пайдо бўлди

© SputnikПосольство Узбекистана в РФ
Посольство Узбекистана в РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчихоналарида 1 июлдан бошлаб савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон республикаларидаги элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

“Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, янги лавозим 1 июлдан жорий этилди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парламентга  қилган мурожаатида, Ўзбекистоннинг хорижий ваколатхоналари фаолиятини танқид қилиб, уларнинг олдига Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилиш, ва экспортни ошириш вазифаларини қўйган эди.

Янгиликлар лентаси
0