Тошкентдаги Роҳат айланма йўли 5 қаторли замонавий чорраҳага айлантирилади

© Хокимият ТашкентаСтроительство круговой дороги Рахат в г. Ташкент
Строительство круговой дороги Рахат в г. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахтга энг кўп транспорт қатнови Роҳат айланма йўли орқали амалга оширилиши кузатилган.

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан Роҳат чорраҳасида юзага келаётган ноқулайликлар 3 кун ичида бартараф этилиб, 5 йўлакли айланма йўл замонавий чорраҳа қиёфасига келтирилади, деб хабар қилди ҳокимлик ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, маълумотларга кўра бир кунда Тошкент шаҳрига вилоятлардан 4 мингдан ортиқ автоуловлар кириб келади ҳамда чиқади. Пойтахтга энг кўп транспорт қатнови Роҳат айланма йўли орқали амалга оширилиши кузатилган.

© Хокимият ТашкентаСтроительство круговой дороги Рахат в г. Ташкент
Тошкентдаги Роҳат айланма йўли 5 қаторли замонавий чорраҳага айлантирилади - Sputnik Ўзбекистон
Строительство круговой дороги Рахат в г. Ташкент

Ушбу айланма йўлда кўплаб тирбадликлар юзага келар эди. Бунинг асосий сабаби эса йўлнинг 3 йўлакдан иборат бўлганлиги ва пойтахтга ташриф буюрувчилар ҳамда меҳмонларнинг сони йилдан йилга ошиб боратганлигидадир.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан тирбадликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб кенг кўламдаги қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.Ушбу ишлар натижасида Роҳат чорраҳасида юзага келаётган ноқулайликлар 3 кун ичида бартараф этилиб 5 йўлакли айланма йўл замонавий чорраха қиёфасига келтирилади.

© Хокимият ТашкентаСтроительство круговой дороги Рахат в г. Ташкент
Тошкентдаги Роҳат айланма йўли 5 қаторли замонавий чорраҳага айлантирилади - Sputnik Ўзбекистон
Строительство круговой дороги Рахат в г. Ташкент

Албатта амалга оширилаётган ушбу қурилиш ишлари аввалгиларининг давоми сифатида йўлларнинг 5 йўлакли айланма йўлига айланиши, пойтахтга ташриф буюраётган меҳмонларга ўзгача совға бўлади.

Замонавий шаҳарсозлик, йўл қурилиши ва юқори сифатли технологиялар асосида барпо этилаётган Роҳат чорраҳасида иш жараёни қизғин тарзда олиб борилмоқда. Йўл четидаги бетон тўсиқлар янги замонавийларга ўзгартирилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан узр сўради.

Янгиликлар лентаси
0