ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Нурсултан Назарбаевни келаётган туғилган куни билан табриклаб унинг энг яхши хусусиятларини санаб ўтди, деб хабар қилмолқда Sputnik Қозоғистон.
Ўзбекистон президенти сўзларига кўра, Қозоғистоннинг бугунги кундаги барча ютуқлари Назарбаев номи билан боғлиқ.
“У жудаям келажакка интилган киши. У киши бутун ҳаёти давомида ислоҳотлар амалга ошириб келмоқда. Буни Қозоғистон мустақиллик йилларида нималарга эришганидан кўриш мумкин. Энг асосийси – тинчлик ва хотиржамлик. Ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бугун бутун дунё Қозоғистонинг ютуқларини кўриб турибди.
Мен учун у киши билан ишлаш жуда қулай ва ҳар бир учрашувда мен у кишидан ниманидир ўрганаман”, - деди Шавкат Мирзиёев ўзининг видео мурожаатномасида.
Эслатиб ўтамиз, 6 июл - Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаевнинг туғилган куни. Ушбу муносабат билан бир неча мамлакатлар раҳбарлари ўз табрикларини йўлламоқда. Жумладан Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Тожикистон президенти Эмомали Рахмон, Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулга ва бошқалар.