ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати тизимида навбатдаги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, тизимдаги икки бошқармага янги бошлиқлар тайинланди:
Подполковник Акрамов Дилшод Бахтиёрович — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди;
Полковник Мавлянов Шавкат Тоҳирович — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.