Ўзбекистонда банклар фаолияти тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

© Баходыр МамаджановЦентральный банк Республики Узбекистан
Центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси банк тизими Марказий банк ва банклардан ташкил топади – дейилган қонун лойиҳасида.

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди – Марказий банк

"Ўзбекистон Республикаси банк тизими Марказий банк ва банклардан ташкил топади", — дейилади "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси 3-моддасида.

Қонун лойиҳасида банкларни рўйхатга олиш, улар томонидан лицензия бериш қоидалари, Марказий банк томонидан бериладиган рухсатномалар, шунингдек банк фаолиятига боғлиқ бўлган масалалар кўрсатилган.

Қонун лойиҳасининг 57-моддасида Марказий банк томонидан қонунчилик талаблари асосида банклар фаолияти устидан назоратни томонидан амалга оширилиши кўрсатилган.

Ушбу лойиҳа 30 июль кунига қадар муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси 6 боб, 57 моддадан иборат.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонун 1996 йил 25 апрелда қабул қилинганди. Шундай қилиб, янги таҳрирдаги қонун амалдагидан 13 та моддага кўп бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0