ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 3 июл кунидан бошлаб янги қиймати белгиланди.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 25,39 сўмга камайиб, 7 846,27 сўм ташкил қилди.
Евро курси эса 7,62 сўмга пасайиб, 9 166,80 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 0,04 сўмга арзонлаб, 125.06 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.