Янги Солиқ кодексида ҳамма ставкалар аниқ кўрсатилади - Молия вазири Қўчқоров

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон янги Солиқ кодекси тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжат бўлади. Унда ҳамма ставкалар аниқ кўрсатилади.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Бугун, 2 июль куни Тошкентда Халқаро пресс клубда "Ўзбекистон Республикаси янги солиқ концепцияси" мавзусида сессия бўлиб ўтди. Бу ҳақда сессияда қатнашган Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Джамшид Кучкаров - Министр финансов Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир ўринбосари: солиқ тизими адолатли бўлиши керак

Йиғилишда Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров жиддий масала янги Солиқ кодекси ишлаб чиқилиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бизнинг Солиқ кодексимизни очиб варақлаб кўрсангиз, биронта солиқ ставкаси ҳақида маълумот йўқ. Қўшилган қиймат солиғи ёки фойда солиғи неча фоиз? Ҳаммасини ҳал йили қарор билан белгияпмиз. Энди президентимиз фармонинг тарихийлиги шундаки, улар топшириқ беряптилар — йил охиригача халқаро андозаларга жавоб берадиган Солиқ кодекси ишлаб чиқилсин ва у амалга киритилсин. Солиқ кодекси тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжат бўлсин. Солиқ кодексида ҳамма ставкалар аниқ кўрсатилсин. Ҳар йили 29 декабрда чиқадиган қарор билан ўзгартириб, одамларга етиб боргунча бир ой ўтадиган эски аҳволдан воз кечайлик. Биз ҳам бутун дунёда қабул қилинган андозалар, услубларга ўтишга қаратилган", — деб қўшимча қилди Жамшид Қўчқоров.

Янгиликлар лентаси
0