Ўзбекистон Давлат филармонияси қайта ишга тушади

© Sputnik / Л. Таубе / Медиабанкка ўтишСолисты Узбекской Государственной филармонии дойристы Г.Иноганов, Г.Азимов, У.Ходжаев.
Солисты Узбекской Государственной филармонии дойристы Г.Иноганов, Г.Азимов, У.Ходжаев. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўрт йилллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон Давлат филармонияси қайта ишга тушади.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. 2014 йилда ёпилган Ўзбекистон Давлат филармонияси фаолияти қайта ташкил қилинади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг 27 июнда имзоланган “Ўзбекистон Давлат филармонияси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги” фармонида айтиб ўтилган.

Ансамбль Дуторчилар - Sputnik Ўзбекистон
14 феврал куни "Дуторчилар" ансамбли концерт дастурини тақдим этади

Давлат филармонияда Ўзбекистон Маданият вазирлиги қошида, республикада фолият юритувчи ижодий жамоалар уюшмаси, милллий симфоник, камерали ва миллий мусиқа аспоблари оркестрлари уюшмалари ҳамда “Туркистон” санъат саройини бирлаштириш асосида ташкил қилинади. Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятларда филармониянинг ҳудудий бўлинмалари очилади.

Янги ташкил қилинаётган филармония олджида қуйидаги вазифалар қўйилган:

  • Миллий, классик ва замонавий мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш;
  • Аҳолининг ушбу санъат турларига бўлган эҳтиёжини шакллантириш ва қондириш;
  • Мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш;
  • Ўзбекистон мусиқа ва рақс санъати ютуқларини хорижда тарғиб қилиш;
  • Давлат филармонияси репертуарини миллий ва хорижий классик санъат асарлариннг энг яхши намуналари билан тўлдириш;
  • Саъат орқали ёшларнинг етук инсон бўлиб етишишига хизмат қилиш;
  • Мусиқа ва рақснинг барча турларини интернет, телевидение орқали тарғиб қилиш;
  • Концерт дастурларини аҳолининг барча қатламлари ҳамёнига мос қилиш,

каби вазифалар қўйилган.

Ўзбекистон Давлат филармонияси давлат бюджжети ҳамда концерт дастурларидан тушаётган маблағлар ҳамда хайрия маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.  Филармония Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2-ўйда жойлашади.

Янгиликлар лентаси
0