Масжидни хусусийлаштирмоқчи бўлган криминал авторитет ҳибсга олинди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ака-ука Носировлар Дўмбиробод мавзусида жойлашган “Носирхон” масжидининг устави, муҳри ва бошқа ҳужжатларини олиб кетиб, масжид номини ўзгартиришга ва уни ўз номларидан бошқаришга ҳаракат қилишган.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Тошкентда масжидни хусусийлаштирмоычи бўлган криминал авторитет Носиров Шуҳрат ва унинг укаси Носиров Шавкат ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан қўлга қўлга олинди деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон 24”телеканали.

Ўтказилган текширув натижасида аниқланишига кўра, ака-ука Носировлар Дўмбиробод мавзусида жойлашган “Носирхон” масжидининг устави, муҳри ва бошқа ҳужжатларини олиб кетиб, масжид номини ўзгартиришга ва уни ўз номларидан бошқаришга ҳаракат қилишган.

Ундан ташқари Носировлар ушбу мавзеда истиқомат қилувчи бошқа фуқароларнинг уйларини қўрқитиш ва тайзиқ йўли билан олиб қўймоқчи бўлишган.

Охранный периметр минской исправительной колонии - Sputnik Ўзбекистон
Криминал авторитет Аббосхон Ходжаев икки йилга қамалди

Хабарда айлишига кўра Носиров Шухрат Шукуриллаевич, криминал дунёда лақаби — Шухрат «Домрабадский», 1957 йилнинг 27 апрелида Тошкентда туғилган. Ҳибсга олинганига қадар Чилонзор туманининг Наққошлик, кўчаси 42уйда яшаб келган.

Носиров Шухрат 1993 йилда, фирибгарлик, ўғирлик, ва транспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятларда айбланиб 15 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 2016 йилнинг августига қадар қамоқда бўлган.

Носиров Шавкат Шукуриллаевич  1956 йилнинг  15 октябрида туғилган. Олдин судланмаган. Россия Федерацияси фуқароси. Тадбиркорлик билан шуғулланган. Чилонзор тумани Наққошлик кўчасида 44 уйда вақтинча яшаб келган.

Янгиликлар лентаси
0