Бугун Ўзбекистон миллий валютаси муомалага киритилган кун

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сум
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан 24 йил олдин, 1994 йилнинг 1 июлида Ўзбекистонда "сўм-купон" ўрнига миллий валюта "Сўм" муомалага киритилган эди.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Бугун 1 июл — Ўзбекистон миллий валютаси муомалага киритилган кун. Бундан  24 йил олдин, 1994 йилнинг 1 июлида Ўзбекистон президентининг фармонига биноан ўша вақтда муомалада бўлган "сўм-купон" ўрнига миллий валюта "Сўм" муомалага киритилган эди. Бир вақтнинг ўзида "сўм-купон" деноминация қилиниб 1000 сўм купонга — 1 сўм қийматида алмаштирилган эди.

Биринчи чиқаришда Ўзбекистон Марказий банки 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 "Сўм" бўлган банк қоғоз пуллари (банкнотлар) ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 "Тийин" бўлган металл тангалар ҳолида нақд пул муомаласига чиқарилган эди.

Кейинчалик эса 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 ва 50000 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилди.

Ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабарига асосан.

 

 

Янгиликлар лентаси
0