Ўзбекистон Олий Судига янги судьялар сайланди

© Sputnik / Андрей Старостин / Медиабанкка ўтишСудебный молоток, архивное фото
Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий Мажлиси Сенати Олий Судга судьялар сайлаш ҳақидаги қарорни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Олий Судга судьялар сайлаш ҳақидаги қарорни қабул қилди, Ҳукумат портали хабарига асосан. 

"Давлат Хакимович Бобоноров ўн йил муддатга, Зафаржон Хасанович Файзиев ўн йил муддатга, Ирода Абдукаримовна Болтаходжаевна ўн йил муддатга, Нодиржон Турсунболтаевич Ражабов ўн йил муддатга, Фируз Толибович Турсунов ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайлансин", — дейилган қарор матнида.

Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз 2017 йилнинг 27 май куни Олий Мажлис Сенати Козимжон Камиловни Ўзбекистон Олий Суди раиси лавозимига Холмумин Ёдгоров, Баҳодир Деҳқонов ва Бахтиёр Исоқовларни  Олий Суд раиси ўринбосари лавозимларига сайлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0