Ўзбекистонда қимматбаҳо металлдан ясалган тангалар сотувга чиқарилади

© Sputnik / Илья ПиталевЗаготовки для чеканки монет
Заготовки для чеканки монет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тангалар Марказий банк захирасидаги қимматбаҳо металлдан ясалади.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Жорий йил 1 августидан бошлаб Марказий банк захирасидаги қимматбаҳо металлдан ясалган тангалар сотувга чиқарилади, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг жорий йил 7 июндаги қарорида қайд этилиб, уларни сотиш ва қайта сотиб олиш тартибини ўрнатиш вазифаси топширилган.

Бу келгусида миллий валютани хорижлик инвесторлар, нумизматиклар томонидан катта қизиқиш билан харид қилинишига замин яратади. Қолаверса, бу орқали республикага сайёҳлар оқими ортишига, Ўзбекистон тарихи ва маданиятини танитишга шароит яратади.

Янгиликлар лентаси
0