Ўхў! Автосаноат муаммолари, Хонтўраев иши ва Эрматовнинг ҳал қилувчи қарори

© Sputnik / Табылды КадырбековБоец ММА Мурод Хантураев
Боец ММА Мурод Хантураев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда қизиқарли хабарлар кўп бўлди: Шавкат Мирзиёев автомобиль саноатига бағишланган йиғилиш ўтказди, Тошкентда машҳур курашчи Мурод Хонтўраевнинг қўлга олинди, шунингдек, Василий Уткин Равшан Эрматовдан кечирим сўради.

Sputnik Ўзбекистон таҳририяти ҳафтанинг энг муҳим хабарларини эътиборингизга ҳавола этади:

Ўзбекистон автосаноатидаги муаммолар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни автомобиль саноатига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда автомобил саноатида тўпланиб қолган муаммолар санаб ўтилди. Хусусан, кейинги пайтларда ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми камайгани, тармоқнинг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетгани танқид қилинди.

Шу билан бирга, "Ўзавтосаноат" компанияси бошқаруви раиси Умиджон Салимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Ушбу компанияга  аввал Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқов раҳбар этиб тайинланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев автомобиль саноатидаги муаммоларни санаб ўтди

Кейинчалик Умиджон Салимов шу компания раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тасдиқланганлиги маълум бўлди.

Мурод Хонтўраев иши

24 июн куни Тошкент шаҳрида таниқли курашчи Мурод Хонтўраевнинг қўлга олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Хусусан, Мурод Хонтўраев ва бир қатор шахслар 20 дан 21 июнга ўтар кечаси Юнусобод туманидаги тунги клублардан бирида жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлик, тартибсизлик қилгани учун ушланган.

Кейинчалик Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан Мурод Хонтўраевга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган ва у УЯ 64/1-сонли Тергов ҳибсхонасига юборилган.

Хонтўраев Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б", "в" — бандларида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланмоқда.

ЙПХ ва ППХ машиналарининг янгича кўриниши ва "чиройли" рақамлар

Тошкент шаҳрида ЙПХ ва ППХ автомобиллари янги кўринишга эга бўлди. Янги автомобиллар инспекторларнинг кундалик хизмати учун зарур бўлган барча зарур алоқа воситалари, ташқи ва ички кузатув камералари билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, Вазирлар маҳкамасининг қарори билан "чиройли" рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

Ночной Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда машина ойнасини қорайтиришга рухсат берилади: тўлови 15,5 миллион сўм

Эндиликда "чиройли" рақамлар камида 5 иш куни муддатга (илгари 3 иш куни) аукционга қўйилади. Бундан ташқари "чиройли" рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди. Хусусан, 002, 003, 004, 005, 006, 008, 009 рақамлар комбинацияси 2 тоифага ўтказилди. 2 тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса энг кам иш ҳақининг 40 баравари (илгари 70 баравар) этиб белгиланди.

Самарқанд "рус" қисмидаги қурилиш

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Самарқанднинг русийзабон аҳоли орасида "русский Самарканд" деб аталувчи қисмига ташриф буюрди.

Ташриф давомида бош вазир Самарқанднинг "рус" қисмида бўлиб, у ердаги қурилишни тўхтатишга топшириқ берди. Шунингдек, бош вазир йўл қўйилган қонунбузарликлар учун қатъий чоралар қўлланилишини билдириб ўтган.

"Узр, Ровшан ака": Уткин Эрматовдан кечирим сўради

Уткин Аргентина-Хорватия учрашувидаги судьяликдан кескин норози бўлиб, ўзининг арбитр ҳақидаги мулоҳазаларини Твиттердаги саҳифасида жойлаган эди. Шарҳловчи Эрматов йўл қўйилган қоидабузарликларга сариқ карточка кўрсатмаганидан дарғазаб бўлганди.

Эрматовга нисбатан билдирган ҳақоратларидан кейин интернет фойдаланувчилари Уткинга ҳужумга ўтиб, ўзбекистонлик судьяни қатъий ҳимоя қилдилар ва шарҳловчидан Эрматовдан кечирим сўрашни талаб қилган эдилар.

Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин Instagram даги саҳифасида Равшан Эрматовдан унинг номига айтган ҳақоратлари учун кечирим сўради.

"Ровшан-ака, мен сиз бу воқеага аҳамият беришингизга ишонмайман. Агар судья-рекордсмен бўлсангиз, ва бу шундай, у ҳолда узоқ йиллар давомида ўз номингизга дунёнинг барча тилларида энг ёмон ҳақоратларни эшитиб келасиз, ва улар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини биласиз. Агар менинг сўзларим нимаси биландир фарқ қилса, мени кечиринг, Ровшан-ака", — деб ёзган шарҳловчи.

Ўзбекистонлик ҳакам 25 июн куни Испания-Марокаш терма жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқарди. Ушбу учрашувда дуранг натижага қайд этди.

Ўйинда якуний ҳуштак чалишига саноқли дақиқалар қолганда испанияликлар бурчакдан тўп киритадиган бўлишди.

Равшан Ирматов успокаивает футболистов сборных Хорватии и Аргентины в матче ЧМ-2018 - Sputnik Ўзбекистон
Равшан Эрматов Аргентина-Хорватия баҳсида биронта хато қилмади

Бурчакдан узатилган тўпни Яго Алпас чиройли тарзда дарвозага киритади. Аммо чизиқдаги ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат деб кўрсатади. Шунда Ўзбекистонлик ҳаками Равшан Эрматов эркин зарба амалга ошириш кераклигини кўрсатади.

Бироқ видеоассистентлар ушбу ҳолатни такроран кўргандан сўнг бош ҳакам Равшан Эрматовга бу гол қоида доирасида ўрилганлигини маълум қилишади. Шундан сўнг, Эрматов голни ҳисоблаш ҳақида қарорни қилиб, тўпни марказ майдонидан ўйинга киритиш кераклигини кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0