Россия АҚШ билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидан боришга тайёр - Песков

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
ресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путин ва Трамп учрашуви 16 июл куни бўлиб ўтади. Президентлар РФ ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг истиқболдаги ривожланиши, шунингдек, халқаро кун тартибидаги бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Россия томон америка томон истаган даражада АҚШ билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёр, деб баёнот берди Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Президент России Владимир Путин президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Трамп учрашув жойи ва санаси маълум бўлди
"Президент (РФ президенти Владимир) Путин аввал бошданоқ Россия Федерацияси АҚШ билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидан ва амрикалик ҳамкасбларимиз тайёр бўлган даражада муносабатларни ривожлантиришга тайёр ва бундан манфаатдорлигини маълум қилган", — деди Песков журналистларга.

Песков Америка етакчисининг Москва ва Вашингтоннинг муносабатлари яхшиланишига Штатлардаги ички сиёсий қарама-қаршиликлар ҳалал бераётгани тўғрисидаги таъкидларига изоҳ бериб ўтирмади.

"Бу фикр Россия томонидан эмас, балки президентнинг ўзи (АҚШ президенти) томонидан айтилди, шу боис бу ерда манба хабарга таяниш керак", — деди Песков.

Путин ва Трамп учрашуви 16 июл куни бўлиб ўтади. Президентлар РФ ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг истиқболдаги ривожланиши, шунингдек, халқаро кун тартибидаги бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0