Ўзбекистонда 2 июлдан 4 хил танга пул муомалага чиқарилади

© Sputnik / Илья ПиталевРабочий на линии упаковки на монетном дворе.
Рабочий на линии упаковки на монетном дворе. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банки 2 июлдан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангаларни муомалага чиқаради.

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 2 июлдан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилшини эълон қилди.

© Центральный банк РУз50 сўмлик танга пул
Ўзбекистонда 2 июлдан 4 хил танга пул муомалага чиқарилади - Sputnik Ўзбекистон
50 сўмлик танга пул

Танга пуллар муомалага чиқарилиши билан эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини муомаладан қайтариб олиш кўзда тутилган, - дейилган хабарда.

© Центральный банк РУз100 сўмлик танга пул
Ўзбекистонда 2 июлдан 4 хил танга пул муомалага чиқарилади - Sputnik Ўзбекистон
100 сўмлик танга пул

Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.

Эски намунадаги пулларни муомаладан қайтариб олиш табиий йўл билан, яъни банк кассаларига келиб тушган ушбу тангалар ва банкнотларни қайта муомалага чиқармаслик орқали амалга оширилади.

© Центральный банк РУз200 сўмлик танга пул
Ўзбекистонда 2 июлдан 4 хил танга пул муомалага чиқарилади - Sputnik Ўзбекистон
200 сўмлик танга пул

Банк хабарига кўра, эски намунадаги 50, 100 сўмлик тангалар банкнотлар 2019 йилнинг 1 июлига қадар, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар 2020 йилнинг 1 июлга қадар муомалада қолади.

© Центральный банк РУз500 сўмлик танга пул
Ўзбекистонда 2 июлдан 4 хил танга пул муомалага чиқарилади - Sputnik Ўзбекистон
500 сўмлик танга пул

Ушбу тангалар ва банкнотлар савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳа субъектларининг кунлик нақд пул тушуми сифатида банк кассаларига топширилади ҳамда қайта муомалага чиқарилмайди.

Аҳоли қўлидаги эски намунадаги тангалар ва банкнотларни банк филиаллари орқали ҳам янги намунадаги тангаларга алмаштириб олишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0