Ўзбекистонда “чиройли” авторақамларнинг нархлари ўзгарди

© Foto : Новости Узбекистана"Красивые" номера на автомобиль в Узбекистане
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар маҳкамасининг қарори билан “чиройли” рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги қарори билан жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали хабар қилди.

Девушка ставит новые автомобильные номера - Sputnik Ўзбекистон
“Чиройли” авторақамлар давлат бюджетига қанча даромад келтиргани маълум бўлди

Эндиликда “чиройли” рақамлар камида 5 иш куни муддатга (илгари 3 иш куни) аукционга қўйилади.

Бундан ташқари “чиройли” рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

Хусусан, 002, 003, 004, 005, 006, 008, 009 рақамлар комбинацияси 2 тоифага ўтказилди.

2 тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса энг кам иш ҳақининг 40 баравари (илгари 70 баравар) этиб белгиланди.

Айрим рақамлар комбинацияси (100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900) рўйхатдан чиқарилди.

Янгиликлар лентаси
0