Тошкент шаҳар бош имом-хатиби тайинланди

Oбуна бўлиш
Шайх Абдулазиз Мансур энди диний идора раиси ўринбосари, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби сифатида фаолият юритади.

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Бугун, 26 июнь куни Тошкентдаги "Шайх Зайниддин" жоме масжидида Тошкент шаҳар имомларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, ушбу мажлисда қатор муҳим масалалар билан бирга, ташкилий масала ҳам кўрилди.

© Фото: пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаШейх Абдулазиз Мансур назначен главным имам-хатибом Ташкента
Шейх Абдулазиз Мансур назначен главным имам-хатибом Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Шейх Абдулазиз Мансур назначен главным имам-хатибом Ташкента

Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари диний идора раиси ўринбосари вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, ўз навбатида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги "Минор" жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0