ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ёшларга имкон маркази самарали фаолият юритмоқда, деб хабар қилган ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистон Ёшлар етакчиси Қаҳрамон Қуронбоев.
Унинг айтишича, бу хабар Ўзбекистон бўйлаб барча ёшларни қизиқтириб қўйгани боис, марказга кўплаб мурожаат ва сўровлар келиб тушмоқда.
Постда марказга мурожаат қилиб, иш топган қашқадарёлик Ҳамидулла Эшқобиловнинг фикри келтириб ўтилган.
"Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашаётган имкон марказининг фаолияти ҳақида радиода эшитганимда аввалига ишонмадим. Сўнг мазкур марказга иш сўраб мурожаат қилдим. Қурилиш соҳаси бўйича уқувим борлиги учун марказ томонидан мавсумий ишга жойлаштирилдим", — дейди Ҳамидулла.
Таъкидланишича, Ҳамидулла ҳозирги ишидан жуда хурсанд.
Мавсумий ишларга жойлашиш борасида тўлиқ маълумот имкон.уз сайтида келтирилган.