Мирзиёев Эрдўғонни президент этиб қайта сайлангани билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев и Эрдоган провели телефонный разговор
Мирзиёев и Эрдоган провели телефонный разговор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев ва Эрдўғон, шунингдек, икки давлат ўртасидаги кенг қамровли ва кўп қиррали ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбeкистон ва Туркия меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш тўғрисида битим имзолади
Суҳбат бошида Мирзиёев Эрдўғонни Туркия Республикаси президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон-Туркия кўп асрлик дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юқори суръатлар билан ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани чуқур мамнуният билан алоҳида қайд этилди.

Давлатлар раҳбарлари, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли ва кўп қиррали ҳамкорлиги, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Президентлари барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини яна бир бор билдирдилар.

Янгиликлар лентаси
0