ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Аралаш курашнинг оғир вазн жангчиси Мурод Хонтураев, тан жароҳати етказишда айбланиб қўлга олинди, деб хабар қилмоқда UzNews.uz ўз манбаасига таяниб.
"Мурод Хонтўраев 20 июнь оқшомида кўкрак қисми пичоқдан яраланган ҳолда 7-сонли касалхонага тушган. 21 июнь куни Хонтўраев яна бир неча киши ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан қўлга олинган", — дейилган хабарда.
Айни дамда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
MMA-Oracle сайтига кўра, Мурод Хонтўраев — жаҳон чемпиони, "Осиё айиғи" лақаби билан дунёга танилган. Айни дамга қадар 11та жанг ўтказиб улардан 8тасида ғалаба қозонган, жумладан 6та нокаут билан.