Ўзбекистонда илк бор "Танк биатлони" мусобақаси ўтказилади

© Министерство обороны РУзТанковый биатлон впервые пройдет в Ташкенте
Танковый биатлон впервые пройдет в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. 24-26 июнь кунлари Тошкент ҳарбий округи "Чирчиқ" умумқўшин дала ўқув майдони базасида биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида "Танк биатлони" мусобақаси ўтказилади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати вакили.

"Мазкур нуфузли мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда. Унда Тошкент, Жануби-ғарбий махсус, Марказий, Шимоли-ғарбий ҳарбий округлари ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртидан жами 6 та жамоа қатнашиб, ўзаро куч синашади. Икки босқичда ўтадиган беллашувларда Т-72 ва Т-62 танк экипажлари томонидан ҳарбий-амалий машқлар намойиш қилинади", — деди суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб шу йилнинг 6 май куни мамлакатимиздаги биринчи танк биатлони майдонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Ўшанда икки танк экипажининг мусобақада кўргазмали тарзда белгиланган тўсиқлардан ўтиши ва машқ шартидаги нишонларни яксон этиши кўрсатиб берилганди.

Янгиликлар лентаси
0