Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин Twitterда Равшан Эрматовни ҳақорат қилди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишСпортивный комментатор, телеведущий Василий Уткин
Спортивный комментатор, телеведущий Василий Уткин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аргентина — Хорватия ўйини жуда кескин тарзда ўтди. Ўйин давомида Равшан Эрматов 7 та (Аргентина — 3 та, Хорватия — 4 та) сариқ карточка кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин Twitterда Аргентина-Хорватия ўйини ҳамкамлик қилиши бўйича Равшан Эрматовни ҳақорат қилиб, ўзининг норозилигини билдирди.

Равшан Ирматов успокаивает футболистов сборных Хорватии и Аргентины в матче ЧМ-2018 - Sputnik Ўзбекистон
Равшан Эрматов Аргентина-Хорватия баҳсида биронта хато қилмади

Шарҳловчи фикрига кўра, ўзбекистонлик ҳакам ўйиннинг маълум бир вазиятда сариқ карточка кўрсатмади.

Уткин кейинчалик яна бир "Ну вот, Ровшан Ирматов, давно пора. Никогда не поздно взяться за ум. Прощен, бинго!!" — деб твит ёзди.

Уткин ҳаракатларидан норози бўлган интернет фойдаланувчилар #уткинизвинись хештегли твитлар ёзишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Хорватия терма жамоаси Аргентина жамоасини 3-0 ҳисобда мағлубиятга учратиб, гуруҳдан кейинги босқичга чиқди.
Аргентина — Хорватия ўйини жуда кескин тарзда ўтди. Эрматов 7 та (Аргентина — 3 та, Хорватия — 4 та) сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек, ҳакам бир неча марта олишаётган футболчиларни ажратди.

Янгиликлар лентаси
0