"Рекс, фас!": нукуслик эркак танишини дўппослаб, сўнг итига тишлатди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСобака
Собака - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ит қопган эркак касалхонага ётқизилган

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Нукуслик эркак танишини дўппослаб, сўнгра итига тишлади, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Ҳодиса 11 июнь куни содир бўлган.

"Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи К.Х. маст ҳолда шу кўчада ўзаро жанжал оқибатида таниши Б.К.нинг танасини турли жойларига қўли билан уриб жароҳат етказган ва “Рекс” лақабли итига тишлатган", — дейилади ИИВ хабарида.

Натижада, ит тишлаган эркак, касалхонага ётқизилган, итнинг эгаси ушланган.

Янгиликлар лентаси
0