Ўзбекистонда йил бошидан буён 13та янги жоме масжиди очилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда йўловчи мусулмонларга қулай шароит яратиш мақсадида йўл бўйларида, аэропорт ва вокзалларда ҳам масжидлар очилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Ўзбекистонда йил бошидан буён 13та янги жоме масжиди очилди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси.

“Фақатгина Сурхондарё вилоятида йил бошидан бошлаб 7та янги жоме масжиди ўз фаолиятини бошлади”, - деди Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов халқаро форумдаги нутқида.

Қозоғистонда “Қардош халқларнинг умумий қадриятлари” мавзусида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Ўзбекистон ва Қозоғистондан 600га яқин иштирокчилар қатнашди.

Форум давомида улар ўзларининг иш тажрибалари ва замонавий жамиятда масжид ишчиларининг обрўйи ва жавобгарлик бурчи каби мавзуларда тажриба алмашишди.

Айтиш жоизки охирги йил давомида Ўзбекистонда йўловчи мусулмонлар намоз ўқиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида йўл бўйларида ҳам бир неча янги кичик масжидлар очилмоқда.  Ана шундай масжидларнинг бир яқинда Қамчиқ довонида ҳам очилган эди.

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0