ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Тошкентда ҳашамдор коттедж сотувга қўйилгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди.
Бироз олдин Olx.uz саҳифасида Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида ҳашамдор уй сотувга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мақола эълон қилинганидан кейин ушбу эълон ҳақиқий эмаслиги маълум бўлди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари хабарига кўра, бу уй аслида АҚШнинг Майями шататида жойлашган экан.