Ўзбекистонда 50 фоиз аҳоли ортиқча вазндан азият чекмоқда - россиялик диетолог

© viperagpИзбыточный вес
Избыточный вес - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ортиқча вазндан халос бўлиш учун ўзларини ҳеч нарсадан чекламаслик, фақатгина овқатланиш меъёрларига риоя этиш, кўпроқ ҳаракатда бўлиш талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Самарқанддаги Registon Plaza меҳмонхонасида россиялик диетолог-эндокринолог Вадим Крилов "Қандай қилиб истаган таомни еб, қоматни сақлаб қолиш мумкин?" мавзусида аҳоли ва мутахассислар ўртасида семинар-тренинг ўтказди. Zarnews.uz нашри хабарига асосан.

Врачлар - Sputnik Ўзбекистон
Беморларни даволашдаги врачлар хатоси энди эксперт гуруҳлар томонидан ўрганилади

"XXI асрга келиб ортиқча вазн жиддий муаммога айланди. Россияда 60 фоиз, Америкада бироз кўпроқ, Ўзбекистонда 50 фоиз аҳоли ортиқча вазндан азият чекмоқда. Бундай салбий ҳолатлар кўпайишининг олдини олиш учун тўғри овқатланиш маданиятини шакллантиришимиз керак. Кўпчилик овқат емай, очлик билан ортиқча вазндан халос бўламан, деб ўйлайди. Аммо бу нотўғри фикр. Чунки бирданига ўзини ҳамма нарсадан чеклаш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Ахир, илк машғулотда бирданига 200 килограммлик тошни кўтара олмайсиз-ку", — дейди В.Крилов.

Бунда аввало, беморларни руҳлантириб, уларнинг ўзига бўлган ишончини орттириб, фойдали маҳсулотларни истеъмол қилдириб эришиш мумкин. Ортиқча вазндан халос бўлиш учун ўзларини ҳеч нарсадан чекламаслик, фақатгина овқатланиш меъёрларига риоя этиш, кўпроқ ҳаракатда бўлиш талаб этилади.

Янгиликлар лентаси
0