WhatsApp фойдаланувчиларини чўчқасифат қўй ваҳимага солмоқда

© AFP 2023 / PETER KOHALMIВенгерская шелковица
Венгерская шелковица - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илова фойдаланувчилари ва ижтимоий тармоқ аъзолари венгер мангалицасини "чўчқа ва қўйни" чатиштиришдан олинган ҳайвон деб, ўйлаб, ёлғон хабарларни тарқата бошлашган

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. WhatsApp мессенжери фойдаланувчилари "Хитойда чўчқа ва қўйни чатиштиришгани" туфайли, мусулмонларни гўшт харид қилишда эҳтиёткор бўлишга чақириб, хабарлар тарқата бошладилар.

Хабарларга ушбу жонивор акс эттирилган видео илова қилинмоқда. Бундай хабарлар Марказий Осиё давлатларидаги фойдаланувчиларга ҳам юборилмоқда. 

Аммо ҳақиқатда ролик муаллифи венгер мангалицасини суратга олган бўлиб, у 1833 йилда хонаки чўчқа ва ёввойи тўнғизни чатиштириш йўли орқали олинган. Интернетдаги маълумотларга кўра, изғирин қиш фаслида жониворнинг қалин юнги уни совуқдан ҳимоя қилади, жазирамада эса юнглар тўкилиб кетар экан.

Янгиликлар лентаси
0