ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази хабар қилди.
“2018 йилнинг 19-21 июн кунлари рeспубликанинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжуд. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - дейилади Марказ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни Қамчиқ довонида сел келиши оқибатида бир нечта автомобилни сел оқизиб кетгани хабар қилинганди.