ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Тошкентдаги KFC ресторанларида таом тайёрлашда қўлланиладиган барча хомашё ҳалол бўлади ва алкогол ичимликлар сотиш тақиқланади, деб хабар берди "Новости Узбекистана" портали.
Меҳмонлар ўзлари билан алкогол ичимликларни олиб келиб, истеъмол қилишга рухсат берилмайди.
Бундан аввал, яқин вақт ичида Тошкентнинг "Чилонзор" ва "Буюк ипак йўли" метро бекатлари яқинида, шунингдек Вестминстер университети қаршисида Ўзбекистонда илк бор KFC ресторанлари очилиши кутилмоқда.
KFC суткада 24 соат давомида ишлайди. Ҳозирча KFC очилиши ҳақида аниқ санаси айтилмаяпти.
Бундан ташқари Ўзбекистонда McDonald's ва Burger King ресторанлари очилади. Ушбу хорижий брендлар билан Давлат туризмни ривожлантириш, Савдо-саноат палатаси ва Тошкент вилояти ҳокимияти иш олиб бормоқда.