Равшан Эрматов қайси баҳсни бошқариши маълум бўлди

© AP Photo / Felipe DanaРефери Равшан Ирматов из Узбекистана показывает желтую карточку
Рефери Равшан Ирматов из Узбекистана показывает желтую карточку  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аргентина ва Хорватия ўртасидаги учрашув 21 июн куни Нижний Новгород шаҳрида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида бўлиб ўтадиган Аргентина—Хорватия баҳсини ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради, деб хабар берди ФИФА матбуот хизмати.

Миржалол Касымов - Sputnik Ўзбекистон
Миржалол Қосимов: ҳар қандай ишда омад ҳам албатта ёнма-ён юриши керак

Эрматовга Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Захира ҳаками таитилик Норберт Хауата, ҳакамнинг захира ёрдамчиси – Бертран Бриаль (Янги Каледония).

Аргентина ва Хорватия ўртасидаги учрашув 21 июн куни Нижний Новгород шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов жаҳон чемпионатлари финал босқичларида 9 та учрашувни бошқариб жаҳон рекордини ўрнатган.

Янгиликлар лентаси
0