ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. 17 июн куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Ezidyor" тўйхонасини бузиш ишлари бошланди, деб хабар қилди UzNews нашри.
Бундан аввал "Ezidyor" эгасига Versal тўйхонаси, "Mumtoz" тўйхонаси эгаcига эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобида бўлган "Саёҳат" ресторани берилиши ҳақида хабар берилганди.
Тўйхонанинг бузилиши Tashkent City қурилиши билан боғлиқ. Tashkent City лойиҳанинг умумий қиймати миллиард доллардан ортиқ. Бу ерда технопарк, бир нечта бизнес-марказлари, савдо мажмуаси, ресторанлар ҳамда маданий марказ қурилади.