ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Марказий банк 19 июндан эътиборан хорижий валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 25,38 сўмга камайиб, 7 883,99 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 155,21 сўмга пасайиб, 9 150,95 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 124,89 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.