Фарғонада бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессияда вилоят ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

© Spuntik / Владимир ФедоренкоПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда вилоят ҳокимининг янги тайинланган ўринбосарлари президент эътиборига тушган, юқори билим ва касбий тажрибага эга, меҳнат фаолияти давомида самарали ишлаган энг яхши кадрлардан эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокимига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече с активом Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилоятида "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури учун 100 миллион доллар ажратилади

Сессия қарорига кўра, Фарғона вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қўчқоров Садриддин Бурхонович ўрнига Ортиқов Акмалхон Жўрахонович ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Турсунов Алибек Маъмуржонович ўрнига Тешаев Шуҳрат Жўрақулович тайинланганлиги бир овоздан маъқулланди.

Хабарда айтилишича, йиғилишда вилоят ҳокимининг янги тайинланган ўринбосарлари президент эътиборига тушган, юқори билим ва касбий тажрибага эга, меҳнат фаолияти давомида самарали ишлаган энг яхши кадрлардан эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

"Сессия якунида депутатлар ҳамда янги тайинланган ўринбосарлар сўзга чиқиб, ўзларига билдирилган ишончни оқлаш ва зиммаларига юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришга ваъда бердилар", — дейилади хабарда.

Сессияда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда президентнинг давлат маслаҳатчиси Умар Исмоиловлар иштирок этдилар. 

Янгиликлар лентаси
0