Террорчиларнинг ҳаммаси Парижда - Трамп G7 учрашувида нималар деган

Oбуна бўлиш
Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэга: "Синдзо, сизда бу муаммо йўқ, лекин сизга 25 миллионта мексикаликни жўнатишим мумкин ва сиз тез орада ишсиз қоласиз", деган.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп "Катта еттилик" (G7) саммитида ҳамкорларига нисбатан кескин сўзлар айтган, деб хабар берди РИА Новости.

Wall Street Journal газетасининг ЕИдаги юқори мартабали амалдорга таяниб ёзишича, Эрон ва терроризмга оид мавзуларни муҳокама қилиш чоғида Трамп Франция президенти Эммануэл Макронга Париждаги террорчилар ҳақида гапирган.

Фото, сделанное на полях саммита G7 - Sputnik Ўзбекистон
G8, G7 ёки G6+1? Ҳамма бир томон Трамп бошқа томон

"Сиз шуни билиб қўйинг, Эммануэл, чунки ҳамма террорчилар Парижда жойлашган", — дея иқтибос келтиради газета Америка раҳбарининг сўзларидан.

Манбанинг қайд этишича, Европадаги миграция масаласини муҳокама қилиш пайтида Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэга: "Синдзо, сизда бу муаммо йўқ, лекин сизга 25 миллионта мексикаликни жўнатишим мумкин ва сиз тез орада ишсиз қоласиз", деган.

Ўз навбатида Америка компаниялари маҳсулотларига нисбатан божлар киритилиши ва икки томонлама савдо келишувлари рад этилганлиги учун Европа иттифоқи раиси Жан-Клод Юнкер Трамп томонидан "шафқатсиз қотил" деб аталган.

Канаданинг Квебек провинциясида 8-9 июн кунлари бўлиб ўтган G7 саммитини АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапурда КХДР раҳбари билан учрашиш учун аввалроқ тарк этганди.

Янгиликлар лентаси
0