Тошкент аэропортининг янги терминали бўйлаб видеосаёҳат

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон пойтахтидаги янги халқаро терминал қандай кўринишда ва мазкур мажмуанинг илк меҳмонлари кимлар бўлди. Бу ҳақда видеолавҳамизни томоша қилиб билиб олишингиз мумкин.

Реконструкциядан сўнг терминал майдони деярли икки бараварга кенгайди. Терминал орқали соатига 1200 нафарга яқин йўловчи ўтиши мумкин.

Йўловчиларга қулай бўлиши учун терминалда 24та паспорт назорати пункти, тўртта юк лентаси, иккита валюта айирбошлаш шахобчаси, Duty Free магазинлари ва кафе-барлар хизмат кўрсатади.

Замонавий мажмуа миллий услубда барпо этилган бўлиб, Тошкентга учиб келган туристлар эътиборини дарҳол жалб этади. Мазкур терминалдаги қулайлик ва тезкорликка Сеулдан келган меҳмонлар баҳо беришди.

Сизни янги аэровокзал мажмуаси бўйлаб кичик видеосаёҳатга таклиф этамиз.

Янгиликлар лентаси
0