Президент Москвага жўнаб кетди

© Пресс служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 июнь куни Москвага жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳрида 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0