ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
"Внуково-2" халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди.
"Таомилга кўра, президентимизни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг рамзи — бўри "Забивака" қарши олди", — дейилган хабарда.
Шавкат Мирзиёев "Мундиал"нинг расмий тўпига дастхат қўйди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев 14 июн куни Москвага ташриф буюрганда "Мундиал"нинг расмий тўпига дастхат қўйди.
Шавкат Мирзиёев 14 июн куни Москвага ташриф буюрганда "Мундиал"нинг расмий тўпига дастхат қўйди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон раҳбари ўғли Миралишер ва набираси Миромон билан бўри "Забивака" ёнида суратга тушди.